

Мавсум давомида "Пахтакор" клуби 14 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
Қашқадарёнинг "Насаф" ва Наманганнинг "Навбаҳор" клублари эса 13 ўйинда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормаган.
Бу борада энг ёмон натижа "Динамо" клубига тегишли. Самарқандликлар атиги 2 баҳсда рақибларига гол уришига имкон бермаган.



