UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  74 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  193 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  28 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Coca Cola Суперлига. ОКМК Боакенинг дубли билан ажойиб камбэкни амалга оширди ва "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. ОКМК Боакенинг дубли билан ажойиб камбэкни амалга оширди ва "Андижон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК - "Андижон" учрашуви якунланди.

ОКМК – "АНДИЖОН" 2:1

Голлар: Рубин Хебай 35', Мартин Боаке 82’, 90+1’

14 май 2023 йил. Тошкент, "Жар" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Санжар Назаров

Назоратчи: Темур Абдуллаев

ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин

АВАР: Ришат Нугманов

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Жамшид Имомов

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акром Комилов (29. Виталий Денисов 85’), 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 4. Миржамол Қосимов (22. Шоҳруҳ Гадоев 46’), 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов 73’), 88. Сиаваш Ҳақназари (27. Мартин Боаке 46’), 9. Рубен Санчез (14. Миржаҳон Мираҳмадов 73’).

Захира: 12. Дилшод Ёқубов, 11. Иракли Рухадзе, 13. Элдор Бегимов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Андижон": 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 66. Илҳом Алижонов, 9. Леван Арвеладзе (19. Суҳроб Бердиев 90+7’), 10. Илҳом Абдуғаниев, 13. Сардор Азимов (88. Нодар Кавтарадзе 52’), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 17. Фарҳод Соҳибжонов (7. Бобур Фарҳодов 90+7’), 99. Рубин Хебай.

Захира: 12. Моҳирбек Комилов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 11. Сардор Абдунабиев, 28. Ислом Маматказин, 91. Аҳтам Назаров.

Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов 44', Шохруҳ Гадоев 63’


90+7. Ўйин тугади.

90+5. Меҳмонлар нима қила оларкин, кўрамиз…

90+1. ГОООООООООООООЛ!Аҳмадалиевнинг узатмасини Боаке голга айлантирди!

90. Учрашувни жонли эфирда кўрсатаётган “Дунё бўйлаб” каналида трансляция узилди ва хабарлар эфирга узатила бошланди…

88. ОКМК яна бир бор гол урди, бу сафар ҳам “оффсайд”.

85. Ўйин якуни “ёнади”!

Ғиёсовнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Боаке зарба берди ва гол урди.

82. ГООООООООООООООООООЛ! Боаке ҳисобни тенглаштирди!

78. Гадоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

66. Учрашув тобора қизиб бормоқда.

63. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди ва “қизил” бекор қилинди. Гадоевга сариқ карточка кўрсатилди.

61. Шохруҳ Гадоевга қизил карточка кўрсатилди.

57. Гадоевнинг “Андижон” дарвозаси томон тепган тўпи ноаниқ бўлди. 

51. Меҳмонлар бўлимни фаоллик билан бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Ҳақназарийнинг зарбаси голга айланмади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

39. Ҳақназарий олдинга юриш қилиб тўпни марказга узатди, ОКМК футболчиси гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани қайд этилди. 

37. Мезбонлар янада фаоллашди.

Рубин Хебай ўзига келиб тушган тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади ва гол урди!

35. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар учрашувда ҳисобни очди!

29. Абдурахмон Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

20. Баҳс шиддати ошиб бормоқда. ОКМК анчагина фаол.

10. Ҳаволатиб узатилган тўпга Бубанья зарба бера олмади...

3. Абдулла Абдуллаевнинг зарбаси рекошетга учради.

2. Меҳмонлар баҳсни ҳужумлар билан бошлади.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Стадионга тез ёрдам машинаси етиб келди.

Соат 19:00 да старт олиши керак бўлган ОКМК — "Андижон" учрашувига тез ёрдам машинаси етиб келмагани сабабли баҳс бошланиши кечикмоқда.

- Учрашув 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика