UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  137 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

“Андижон“ — “Қизилқум“ учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди Янгиликлар

“Андижон“ — “Қизилқум“ учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.


АНДИЖОН – ҚИЗИЛҚУМ
27 октябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев (20.Асилбек Азизов, 88), 17.Абдулло Олимов(70.Нодир Мавлонов,72), 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммад Юлдашев, 80.Шаҳбоз Жумабоев (99.Жамшид Ҳомидов, 72).
Захира: 13.Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2.Муҳаммадали Турсунов, 15.Рустам Қўчқоров, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 33.Дониёр Абдуманнопов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров,46), 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (18.Жасур Азимов, 64), 97.Шерзод Қодиров (44.Иброҳим Томива,52).
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 11.Қадамбой Нурметов, 15.Воҳид Шодиев, 20.Хуршид Олимов,  77.Суннатилла Абдуллажонов


Андижон

Суперлига. 21-тур

27/10/2020, 15:00

0
:
0
Тугади

Қизилқум

45'
90'
56'  Усмонали Исмоналиев
72'  Шаҳбоз Жумабоев (Жамшид Ҳомидов)
72'  Абдулло Олимов (Нодир Мавлонов)
77'  Фарҳод Мираҳматов
88'  Сирож Мелиев (Асилбек Азизов)
46'  Шерали Жўраев (Файзулло Қамбаров)
52'  Шерзод Қодиров (Иброҳим Томива)
61'  Руслан Маргиев
64'  Жамшид Ҳасанов (Жасур Азимов)
85'  Файзулло Қамбаров


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. ЗАРБААА. Қамбаров боши билан зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабон ажойиб ҳаракат қилди.

90+2. ЗАРБААА. Байдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтатди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди 

88. Ўзгариш: Сирож Мелиев ўрнига Асилбек Азизов майдонга тушди

85. Огоҳлантириш: Файзулло Қамбаров ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

81. УХХХХХХ. Жасур Азимов боши билан ажойиб зарба берди, бироқ «Андижон» дарвозабонисупер сейв қилди.



77. Огоҳлантириш: Фарҳод Мираҳматов огоҳлантирилди

72. Ўзгариш: Абдулло Олимов ва Шаҳбоз Жумабоев майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Нодир Мавлонов ва Жамшид Ҳомидов майдонга тушди.

69. Мезбонлар сўнгги беш дақиқа ичида бир нечта яхши имкониятга эга бўлди, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи майдонда топилмаяпти

64. Ўзгариш: Жасур Азимов Жамшид Хасановнинг ўрнига тушди

63. ЗАРБА. Олимов кучли зарба йўллади, бироқ тўп жамоадошига тегиб, майдонни тарк этди

61. Огоҳлантириш. Руслан Маргиев қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

57.  ЗАРБААА.Толмасов жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

56. Огоҳлантириш: Усмонали Исмоналиев огоҳлантирилди

52. Ўзгариш: Шерзод Қодиров ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди

50. ЗАРБААА. Шерзод Қодиров мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб бирга бир чиқди, бироқ тўпни дарвозага йўллай олмади

48. ЗАРБААА. Руслан Маргиев яхши зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай ҳимоячига тегиб бурчакка чиқиб кетди

46. Ўзгариш: «Қизилқум» сардори Шерали Жўраев ўрнига Файзулло Қамбаров майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди 

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

39. ЗАРБААА. Олимов бу сафар бурчакдан тўғри дарвозага зарба йўллади, бу сафар ҳам Нестеров тўпни чиқариб юборди.



38. ЗАРБААААА. Олимовнинг кучли зарбасини Нестеров бурчакка чиқариб юборди

35. Учрашувда тўхталиш. «Қизилқум» сардори Шерали Жўраев жароҳат олиб, майдонда ётибти

30. Зарба. Ойбек Қиличев яна бир бор зарба йўллади, тўп тўғри мезбонлар дарвозабонига бориб тушди

26. ЗАРБА. Шерзод Қодиров жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба берди, бироқ зарба ноаниқ.

24. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширади. Мираҳматовнинг узатмасини Касминин қайтариб юборди.

21. Зарба. Ойбек жарима майдонинг ичига кирмасдан кучли зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ кетди

19. «Андижон» навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи эди, бироқ Исроилов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

13. Зарба. Олимов жаримадан зарба йўллади, бироқ тўп анча ноаниқ.

12. ЗАРБА. Маргиев жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп жонли деворга тегиб қайтди.

10.Учрашувнинг ўн дақиқаси якунланди. Ҳозирча ҳеч бир жамоа яхшироқ ҳужум ташкил этишмади

2. Меҳмонлар учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга ошириди. Бироқ «Андижон» ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди

Учрашув бошланди

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика