UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  5

Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар) Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар)

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра бўлиб ўтган турда кузатилган рақамлар, қизиқарли сериялар, статистик маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим этамиз.


- "Андижон" клуби 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонида ҳалигача гол ура олмаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Бургутлар" ўз майдонида 3та ўйин ўтказишди ва 2та гол ўтказиб, умуман гол ура олишмади.

0 - АГМК клуби бу мавсум 7та турдан кейин мағлуб бўлмаган ягона жамоага айланди. Ўтган тургача "Насаф" ҳам ютқазмай келаётганди, бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари айнан Олмалиқда имкониятни бой беришди. 



3 - Бу турда "Бунёдкор" "Андижон" меҳмони бўлиб дуранг ўйнади. Шу тариқа бу жамоалар ўртасида Андижонда ўтган охирги учта учрашувда дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" сўнгги бор 2015 йилги мавсумда "бургутлар" майдонидан ғалаба билан қайтган экан.

- Карантиндан кейин Навоийнинг "Қизилқум" клуби кетма-кет 4та турда мағлуб бўлган ягона жамоа бўлди.

5 - АГМК 2020 йилги Суперлигада кетма-кет 5та ўйинда ғалаба қозонган ягона клуб бўлиб турибди.

- Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ва Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург" клуби бу мавсум барча 7та турда гол урган ягона клуб бўлиб турибди.

13 - "Локомотив" "Қизилқум"га қарши ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 13та ўйинга етказиб олди. "Темирйўлчилар" бу жамоага қарши кечган охирги 13та ўйиннинг (уйда ва сафарда) ҳеч бирида мағлуб бўлишмади - 11та ғалаба ва 2та дуранг. Сўнгги бор "Қизилқум" 2013 йилги мавсумда бу рақибни мағлуб этган экан. 



25 - "Навбаҳор"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 25та ўйинга етди. "Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган. Кечаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблсак водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган.

38 - "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 38-дақиқасида мезбонлар ИККИта гол уришди. Ҳа бир дақиқа ичида иккита гол. Бундай ҳолат 2020 йилги мавсумда биринчи бор кузатилди.



100% - Бу тур ўз майдонида ғалаба қозонган "Пахтакор", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари ўз майдонидаги барча ўйинларда ғолиб бўлишмоқда. Бундан ташқари "Бунёдкор" ҳам ўз уйида 100 фоизли натижага эришмоқда.

438 - "Қизилқум" клуби бу мавсум кетма-кет 4та ўйинда гол ура олмади ва ҳозирча энг узун голсиз серия эгаси бўлиб турибди. Навоий клуби 3-турда "Машъал" билан ўйиннинг 12-дақиқасида гол урганидан кейин ҳалигача гол ура олмади. Умуман олганда "Қизилқум" 438 дақиқадан буён рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяпти.

649 - "Локомотив" ярим ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев Ўзбекистон чемпионатида 649 кундан сўнг яна гол урди. Сўнгги бор Ўлмасалиев 2018 йил 22 сентябрь куни "Нефтчи" сафида "Насаф"га гол урганди. Қизиғи ўша куни ҳам Ўлмасалиев асосий таркибда майдонга тушган ва гол урганди. "Локомотив" сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушган Авазбек "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика