UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  0 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  90 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0

Coca Cola Суперлига. 10-тур якунлари (фақат рақамлар) Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 10-тур якунлари (фақат рақамлар)

17-19 август кунлари Coca Cola Суперлигасида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.


0 - АГМК клуби 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида ҳозирча мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб қолмоқда. Жамоанинг энг узун мағлубиятсиз серияси 2017 йилда қайд этилган ва у 12та ўйиндан иборат.

- "Қўқон-1912" ва "Локомотив" клублари бу мавсум ҳозирча сафарда умуман очко жамғара олишмади. Икки клуб ҳам сафарда 3та учрашув ўтказиб 3 бор мағлуб бўлди.

1 - Ислом Кенжабоев бу мавсум "Насаф" сафида пенальтидан гол ура олган биринчи футболчига айланди. Бунга қадар Шароф Муҳитдинов ва Умар Эшмуродов 11 метрли жарима тўпидан гол ура олишмаган эди.

1 - АГМК ярим ҳимоячиси Жасур Умаров "Локомотив" билан ўйинда бу мавсум илк бор майдонга тушди. Ҳамда ўзининг Суперлигдаги дастлабки голини уришга эришди. Ўтган йилларда Умаров чемпионатда 13та ўйинда майдонга тушиб гол ура олмаган эди.



1 - "Бухоро" билан ўйинда "Қизилқум" клуби бу мавсумда илк бор пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Уни нигериялик легионер ҳужумчи Иброҳим Томива аниқ амалга оширди.

2 - "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов Ўзбекистон чемпионатида илк бор дубль қайд этди. Унинг Суперлигада урган жами голлари сони 9тага етди.

2 - "Андижон" клуби 10-турда "Машъал" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шундай қилиб "бургутлар" кетма-кет икки турда рақиб дарвозасига тўп кирита олишмади. 9-турда жамоа "Сурхон"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

2 - "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов "Сурхон" билан баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундай қилиб Исоқжонов бу мавсум ўзининг иккинчи қизил карточкасини олди. 1-турда "Пахтакор" билан баҳсда ҳам футболчи майдондан четлатилганди. 2020 йилги Суперлигада бошқа ҳеч қайси футболчи ҳозирча 2та қизил карточка олгани йўқ. 



4 - "Металлург" "Бунёдкор" билан охирги 4та ўйинда умуман гол ура олмади ва тўрт бор мағлуб бўлди.

4 - "Сурхон" ярим ҳимоячиси Асрор Ғофуров "Навбаҳор" билан ўйинда кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Ғофуров бу мавсум автогол қайд этган тўртинчи футболчига айланди. Бунга қадар Бобиржон Акбаров, Лутфулла Тўраев, Шаҳзод Шайманов автогол муаллифи бўлишган эди.

8 - Навоий клубининг "Бухоро" билан ўйинлардаги 8та ўйин давом этган ғалабасиз серияси барҳам топди. "Қизилқум" бундан олдин 2015 йилда "Бухоро"ни мағлуб этганди.

10 - "Бухоро" ва "Андижон"нинг Coca Cola Суперлигадаги ғалабасиз серияси 10та ўйинга етди. Иккала клуб ҳам бу мавсум чемпионатда умуман ғалабага эриша олишмади.

18,192 - "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев Суперлигадаги дебют голини урганида 18 ёшу 192 кунлик эди. У 10-турда "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол этди. Норчаев бу мавсум чемпионатимизда гол урган энг ёш футболчилар орасида Жасур Жалолиддиновдан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Жалолиддинов Россия премьер-лигасига кўчиб ўтди, демак айни пайтда Суперлигада ўйнаётганлар орасида Норчаев энг ёш гол урган ўйинчи бўлиб турибди.

25 - "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Қўқон-1912" билан ўйинда иккита гол уришга эришди. Шу тариқа Сергеев Ўзбекистон чемпионатида 25 марта бир ўйинда камида иккита гол урди (2та хет-трик, 23та дубль).



30 - Термизнинг "Сурхон" клуби ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов "Навбаҳор" билан ўйинда гол уришга эришди. Футболчи шу куни Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 232-учрашувида майдонга тушди ва 30-голини урди.

189 - Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Coca Cola Суперлигада 189 дақиқадан буён гол ура олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 8-турда "Бухоро"га қарши ўйиннинг 81-дақиқасида гол урганди. Шундан кейин "Металлург" ва "Насаф" билан баҳсларда рақиб дарвозаси ишғол қилингани йўқ.

195 - Муборакнинг "Машъал" клубининг "қуруқ серияси" 195 дақиқага етди. Раҳимжон Давронов сўнгги бор 8-турда "Пахтакор" билан баҳснинг 75-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанди. Шундан кейин "Локомотив" ва "Андижон" билан ўйинларда Давронов гол ўтказгани йўқ.

305 - Навоийнинг "Қизилқум" клуби 10-турда "Бухоро"ни мағлуб этди. Шу тариқа жамоа Ўзбекистон чемпионатида 305 кундан (10 ой) сўнг ғалабага эришди. "Қизилқум" Суперлигада сўнгги бор 2019 йилнинг 18 октябрь санасида "Қўқон-1912"ни мағлуб этганди.



305 - "Қўқон-1912" ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов 10 ойлик (305 кун) танаффусдан кейин яна Суперлигада тўп киритди. Абдуҳамидов "Пахтакор" билан ўйин сўнгги гол уришга эришди.

333 - "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Қўқон-1912" билан ўйинда "шерлар" сафидаги ўзининг илк голини урди. Исмоилов сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида 2019 йил 30 сентябрь куни "Сурхон" сафида АГМК дарвозасини ишғол қилганди. Орадан 333 кун ўтиб футболчи яна гол урди.

505 - "Насаф" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев Суперлигада 505 кундан сўнг яна гол урди. Энг қизиғи Кенжабоев бундан олдинги голини ҳам "Сўғдиёна" дарвозасига урганди. Яна ҳам қизиғи Кенжабоев Суперлигада жами 5та гол урди ва шундан 4тасини Жиззах клуби билан ўйинларда урган.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика