UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  5 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  0 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  11 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  4 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  8 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  22

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ Янгиликлар

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ

Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Coca-Cola Students cup мусобақаси 29 апрель куни старт олади.

Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилояти олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирок этиши кўзда тутилган. 

Икки йил аввалги мусобақада бўлгани каби жорий мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган жамоалар талабаларини совғалар кутади. Мусобақа низоми бўйича ҳар бир иштирокчи жамоа 12 нафар талаба, бир нафардан мураббий ҳамда жамоа учун жавобгар шахсни рўйхатдан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, 14 нафар рўйхатдаги шахс эҳтимолий муваффақият учун рағбатлантирилади.

Coca-Cola Students cup мусобақасини кучли учликда якунлаган жамоанинг ҳар бир аъзосига велосипед тақдим этилади. 2-ўрин соҳибларини Смарт телевизорлар, ғолибларнинг ҳар бирини эса ноутбук кутади. Шунингдек, мусобақа тўпурари учун махсус соврин бор. 

Лига иштирокчи жамоаларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика