UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  3 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  10 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Оқ-тепа" ва "Шўртан" гуруҳ босқичига чиқди Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Оқ-тепа" ва "Шўртан" гуруҳ босқичига чиқди

Бугун, 28 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралашининг иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди.

Ғузорда Асрор Алиқулов бошчилигидаги "Шўртан" клуби Абдусамад Дўрмонов бошчилигидаги "Нефтчи"ни қабул қилди. Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби эса Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. Мазкур ўйинларда ғолиб бўлган икки клуб Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Ушбу саҳифада ўйинларнинг энг асосий вазиятлари ва натижаларини онлайн кузатиб бориш мумкин. 

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув тугади. "Шўртан" - "Нефтчи" 2:1. 

80. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган меҳмонлар ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда

77. Ўйинда тўхталиш. Худоёрхон Сагдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

75. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳужумда рақиб дарвозабонига қўполлик қилди деб топган ҳакам Жасур Холтўраевга иккинчи огоҳлантиришни кўрсатди. Бу эса қизил карточкага айланди. "Шўртан" 10 киши бўлиб қолди!

71. ГООООООООООООООООООООООЛ! Чиройли ҳужумдан кейин Шокир Йўлдошев "Шўртан"ни олдинга олиб чиқди - 2:1

68. "Нефтчи" жамоасида ўзгаришлар. Саидов ўрнига С.Зокиров ҳамда И.Каримов ўрнига Д.Тошматов майдонга тушди

62. "Шўртан" жамоасида ўзгаришлар Қурбонбоев ўрнига Сагдуллаев ҳамда Муродов ўрнига Шодмонов майдонга тушди

60. "Нефтчи" сафида ўзгариш Бобожонов ўрнига Бикмайкин майдонга тушди

60. ГОООООООООООООООООООЛ! Жасур Холтўраев ҳисобни тенглаштирди - 1:1

55. "Шўртан"нинг ҳужумлари самарасиз якунланмоқда...

52. ЗАРБАААААА! Жасур Холтўраевнинг боши билан берган зарбаси дарвоза ёнидан утиб кетди

49. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Исломжон Тошпўлатов

48. Қарши ҳужумда "Шўртан", Жасур Холтўраев ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

47. Иккинчи бўлим меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди.

46. Иккинчи тайм бошланди.


45+1. Биринчи тайм тугади, "Шўртан" - "Нефтчи" 0:1

45. "Нефтчи" етакчиси Мансур Саидовга тиббий ёрдам кўрсатилди

44. "Шўртан"да чап ва ўнг қанотлар кўнгилдагидек "ишламоқда". Бироқ жарима майдони ичида "Нефтчи" ҳимоячилари "Шўртан" ҳужумчиси Жасур Холтўраевни зарарсизлантиришни ўрнига қўйишмоқда

42. Тўп назорати "Шўртан"да, "Нефтчи" катта куч билан ҳимояланмоқда. Танаффусга оз қолди

40. "Шўртан" сафида ўзгариш Элёр Омонжонов ўрнига Санжар Тўрақулов майдонга тушди

35. ЗАРБААА! Достонбек Бобожоновнинг зарбасини Мирзоҳид Маматханов катта қийинчилик билан қайтарди!

32. ЗАРБА! "Шўртан" гол ўтказгач ҳужумкорликни оширди, Самандар Шодмоновнинг зарбаси хавфли чиқди.

31. ГОООООООООООООООЛ! Отабек Зокиров 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 0:1.

30. ПЕНАЛЬТИ! "Шўртан" дарвозаси томон! 

29. Хавфли вазият. Ўнг қанотдан меҳмонлар жамоаси дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Жаҳонгир Қурбонбоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

28. Ўйин бироз зерикарли кечмоқда.

20. Энди меҳмонлар жарима тўпи тепишади. Отабек Зокировнинг зарбаси ноаниқ кетди, ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.

17. "Шўртан" жарима зарбасига эга бўлди. ЗАРБААА! Самандар Шодмоновнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

15. "Нефтчи" сафида тажрибали Мансуржон Саидов фаол ҳаракат қилмоқда.

8. Огоҳлантириш. "Шўртан". Жасур Холтўраев

1. Ғузордаги ўйин бошланди.



Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Саралаш иккинчи босқичи
28 июнь, якшанба

18:00 ШЎРТАН – НЕФТЧИ 2:1

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Фарруҳ Йўлдошев, Отабек Қосимов, Найим Қосимов

Назоратчи: Андрей Снетков

Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Отабек Зокиров 31 пенальти, - 0:1. Жасур Холтўраев 60, - 1:1. Шокир Юлдашев 71, - 2:1.

"Шўртан": 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 10.Маъруф Муродов (27.Ислом Шодмонов, 62), 11.Жасур Холтўраев, 14.Шокир Юлдашев, 17.Элёр Омонжонов (28.Санжар Тўрақулов, 40), 18.Самандар Шодмонов, 22.Сардор Садуллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев (9.Худоёрхон Сагдуллаев, 62).
Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 24.Бекзод Сувонов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 77.Салоҳиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов.

"Нефтчи": 35.Шерзодбек Абдураимов, 3.Тимур Султонов, 5.Элдор Эргашев, 7.Мансур Саидов (77.Санжарбек Зокиров, 68), 8.Ислом Каримов (17.Достонбек Тошматов, 68), 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Дилёрбек Ирматов, 70.Достон Бобожонов (23.Идрис Бикмайкин, 60), 88.Жаъфар Исмоилов.
Захира: 96.Шуҳратилло Раҳмонов, 22.Асилбек Ғойибжонов, 25.Дониёр Мадаминов, 99.Илҳомжон Ваҳобов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев 8, Исломжон Тошпўлатов 49,

Четлатиш: Жасур Холтўраев 75 (2СК).




90+5. Учрашув тугади. "Динамо" - "Оқ-тепа" 3:4


90+1. ГОООООООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Абдураҳмонов узоқ масофадан ажойиб гол урди - 3:4.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

86 - Динамочилар ҳисобни қисқартириш учун шошилишмоқда. Оқтепа жамоаси эса ҳужумларни майдон марказидаёқ тўхтатишга уринмоқда

82 - «Динамо» бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Рақиб эса яна қарши ҳужумни пойламоқда. Ўйиннинг охирги ўн дақиқалиги анча шиддатли курашларга бой бўлаяпти.

80. ГООООООООООООООООООЛ! Бурчак узатмасини Амиржон Сафаров дарвоза томон боши билан буриб қўйди, аммо тўп дарвоза устунига қайтгач, Ҳакимхон Аъламхонов кучли зарба билан дарвозага жойлади - 2:4.

78. ГОООООООООООООООООЛ! Ҳимоячилар хатосидан кейин Самандар Очилов ҳисобни яна йириклаштирди - 1:4.

75. ГОООООООООООООООООЛ! Амиржон Сафаров яккама-якка вазиятга чиқиб бориб йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Шобиров дарвозага киритди - 1:3

73 - Нуриддинов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, Амиржон Сафаровга узатди. Амиржоннинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон Эркин Жабборов қайтариб қолди.

72. "Динамо"да ўзгаришлар. Алишер Юсупов ўрнига Бунёд Исроилов, Низом Норов ўрнига Шарофиддин Шобиров тўп суради.

68. Бўлди, бугун Ибраҳим Томива бошқа гол урмайди. Сабаби унинг ўрнига Владислав Фомин тушди

63 - ГОООООООООООООООЛ! 0:3! Ибраҳим Томивадан хет-трик! Бу сафар унга Сарвар Жуманиёзов тўпни узатганди

60 - Меҳмонларнинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Жамшид Юсуповнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди

59 - "Динамо" ҳисобни ўзгартириш учун олдинга бормоқда, бироқ аниқ ҳужумлар ва вазиятлар кўп эмас

55 - Ўзгариш. Динамо. М.Раҳимберганов ўрнига Шаҳбоз Нуриддинов тушди

53. ЗАРБА! Алишер Юсуповнинг зарбасини Эркин Жабборов қайтарди

51 - Ўзгариш. Оқ-тепа. Темур Ҳакимов ўрнига Суннатилла Мамадалиев тушди

48 - Иброҳим Томива навбатдаги марта яккама-якка ҳолатга чиқди. Бу сафар Эшбўтаев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!

46 - Ўзгариш. Динамо. Дамир Темиров ўрнига - Азамат Алланиёзов. Комил Шарофутдинов ўрнига Жасур Ўринов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, "Динамо" - "Оқ-тепа" 0:2

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44 - Абдураҳмонов Шарофутдиновни қанотдан қулай вазиятга чиқарди, Комил офсайдда...

 41. Иккинчи голдан кейин «Динамо» кетма-кет иккита ҳужум уюштирди, самарасиз...

37. ГООООООООООООООЛ! Самандар Очилов оширган тўпни дарвозага йўллаган Ибраҳим Томива дублини расмийлаштирди - 0:2

35 - Меҳмонларнинг навбатдаги қарши ҳужуми! Эшбўтаевдан сейв! Шоҳруҳ «тўққизлик»ка бораётган тўпни қайтариб қолди!

33 - ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Алишер Юсупов ҳимояда хатога йўл қўйди, Темур Ҳакимов ва Ибраҳим Томива Эшбўтаевга қарши яккама-якка ҳолатга чиқиб келишганди, сўнгги паллада Ҳакимхон Аъламхонов Ҳакимовнинг узатмасини қайтариб қолди!

30. Огоҳлантириш. "Оқ-тепа". Акбар Алишеров

29. "Динамо"чилар ҳисобни тенглаштириш учун шошилишмоқда, меҳмонлар эса Томива ва Темур Ҳакимов орқали хавфли қарши ҳужумлар уюштиришмоқда

28. Бош ҳакам Комил Шарофутдинов йиқитилгани учун жарима тўпи белгилади. Аваз Агалиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

24. Гол бўлган вазиятда рақибнинг африкалик ҳужумчиси катта тезликда Алишер Юсупов ва дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаевни доғда қолдириб, бўш дарвозани ишғол этди...

23. ГОООООООООООООЛ! Ибраҳим Томива барибир ниятига етди ва ҳисобни очди - 0:1.

19. ЗАРБААА! Яна ўша Томива рақиб ҳимоячиларини алдаб зарба берди, бироз ноаниқ! 

17. Огоҳлантириш. "Динамо". Жасур Азимов

15. Хавфли вазият! "Динамо" ҳимоячиси Комил Шарофутдиновнинг қўпол хатосидан Ибраҳим Томива фойдалана олмади, унинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди! Ажойиб сейв! 

11 - Ҳар икки жамоа ҳам тўп учун курашни асосан майдон марказида олиб бормоқда

8 - Алишер Юсуповнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи кучсиз чиқди, Эркин Жабборов ўз ўрнида

6 - Хавфли вазият! Сафаров деярли яккама-якка ҳолатга чиқди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди!

5-дақиқада Юсуповнинг жарима майдони томон узатган тўпига Амиржон Сафаров ета олмади.

1. Самарқанддаги баҳс старт олди.



18:00 ДИНАМО – ОҚ-ТЕПА 3:4

Ҳакамлар: Илья Ильин, Шавкат Раҳматов, Дамир Искендеров, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Ибраҳим Томива 23, - 0:1. Ибраҳим Томива 37, - 0:2. Ибраҳим Томива 63, - 0:3. Шарафиддин Шобиров 75, - 1:3. Самандар Очилов 78, - 1:4. Ҳакимхон Аламхонов 80, - 2:4. Шарофидин 90+1, - 3:4.

"Динамо": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 5.Аваз Агалиев, 7.Жасур Азимов, 9.Низом Норов (17.Шарафиддин Шобиров, 72), 10.Амиржон Сафаров, 11.Дамир Темиров (27.Азамат Алланиязов, 46), 19.Муҳаммадқодир Раҳимберганов (20.Шаҳбоз Нуриддинов, 55), 23.Алишер Юсупов (44.Бунёд Исроилов, 72), 26.Комил Шарофутдинов (24.Жасурбек Ўринов, 46), 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Бекзод Аҳмаджонов, 8.Тимур Шарипов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, .

"Оқ-тепа": 1.Эркин Жабборов, 2.Фарруҳ Содиқов, 4.Сергей Прохоров, 8.Жамшид Юсупов, 9.Сарвар Жуманиёзов, 10.Исломжон Исмоилов, 11.Темур Ҳакимов (6.Суннатилла Мамадалиев, 51), 17.Ибраҳим Томива (23.Владислав Фомин, 68), 20.Самандар Очилов, 25.Акбар Алишеров, 33.Максимилиан Фомин.
Захира: 18.Элёрбек Бахтиёров, 3.Дониёр Умаров, 7.Шерзод Қодиров, 15.Миржалол Мирюсупов, 77.Зафар Тўраев.

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов 17, Акбар Алишеров 30, Фарруҳ Содиқов 62, Жасур Ўринов 65,


Эслатиб ўтамиз, жамоалар карантиндан сўнг машғулот ўтказиш учун кам вақтга эга бўлганликлари боис, уларга енгиллик бериш мақсадида саралаш баҳсларида 90 дақиқа ичида ғолиб аниқланмаса, тўғридан тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика