UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. АГМК учинчи ярим финалчига айланди Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. АГМК учинчи ярим финалчига айланди

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Андижон" – АГМК учрашуви якунланди.

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

3 сентябрь, шанба

"Андижон" – АГМК 0:2

Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Игор Нехочин

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Санжар Турсунов, 21 (0:1), Шоҳруҳ Гадоев, 78 (0:2)

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Богдан Милич, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарходжон Соҳибжонов, 20.Милочко Горон, 21.Илдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 29.Суҳроб Бердиев

Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 3.Азамат Исроилов, 7.Иззатилло Абдулҳақов, 8.Аҳрор Иноятов, 11.Зафар Полвонов, 19.Маликшоҳ Расулов, 66.Илҳом Алижонов, 77.Аҳмаджон Анваров, 99.Иброҳим Мухторов

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрам Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Гиорги Папава, 17.Санжар Турсунов (с), 88.Сияваш Ҳақназари, 99.Миржаҳон Мираҳмадов

Захира: 12.Дилшод Ёқубов, 4.Миржамол Қосимов, 9.Дан Спатару, 13.Элдор Бегимов, 16.Артём Филипосян, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье, 63.Алишер Жалилов

Огоҳлантиришлар: Илдар Маматказин (25), Миржаҳон Мираҳмадов (50)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! АГМК "Андижон"ни мағлуб этиб, турнирнинг учинчи ярим финалчисига айланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. АГМКда яна икки ўзгариш: Артём Филипосян Санжар Турсунов ўрнига, Дан Спатару Хуршид Ғиёсов ўрнига майдонга туширилди.

86. ЗАРБА! Мезбонлардан омад яна юз ўгирди.

81. Мезбонларнинг ҳужумлари сусайди.

78. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсовнинг ажойиб узатмасини Гадоевга дарвозага аниқ тўғрилаб қўйди!

74. Зафар Полвонов Соибжонов ўрнига майдонга туширилди.

74. Соҳибжонов Турсунов каби зарба йўллашга ҳаракат қилиб, ҳали унинг учун анча шуғулланиши кераклиги ойдин бўлиб қолди.

72. Гадоевнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

69. АГМК таркибида икки ўзгариш: Шоҳруҳ Гадоев Сияваш Ҳақназарини, Мартин Боакье эса Миржаҳон Мираҳмадовни алмаштирди

69. Эркинов яна бир ҳужумни кўкка совурди.

65. Маматказин кутилмаган зарба йўллаб, Эргашевни шошириб қўйди.

62. Эргашев! Эркиновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони эгаллаб олди.

60. ЗАРБА! Эргашевдан суперсейв! Соҳибжонов рақиб жарима майдонидаги палапартишлидкан фойдаланиб, кучли зарба йўллади, АГМК посбони раҳмат эшитадиган ҳаракат ижро этди.

58. Мезбонларнинг яна бир ҳужумини Эргашев чиппакка чиқарди.

55. Бурчакдан узатилган тўп Турсуновнинг қўлига теккандек кўринди, ҳакам эса қоида бузилмаган деб ҳисоблади.

53. Ён қанотдан узатмадан сўнг андижонликлар ҳакамдан пенальти сўрамоқда, уларнинг наздида тўп рақиб футболчисининг қўлига теккан.

52. "Андижон" футболчисининг бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Мираҳмадов рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

48. АГМК бурчак тўпи ишлаб олди. Турсуновнинг узатмасини рақиб футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қарма-қарши қанотдан Комиловнинг узатмаси эса ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Жамоалар майдонга қайтди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳакамларни мухлислар машҳур марш остида танаффусга кузатиб қўишди.

44. Эркинов гол урди, бироқ ҳакам офсайд деб топди.

43. Ғуломовнинг стандартдан узатган тўпига Маматказин ета олмади.

40. Андижонликлар дастлаб пенальти, сўнгра бурчак тўпи талаб қилишди, бироқ ҳакам иккаласини ҳам рад этди.

38. Турсуновдан яна бир зарба, Адҳамов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

36. ЗАРБА! Олмалиқликлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди, Комилов эса дарвоза тўсинини нишонга олди.

32. Мезбонларнинг орқа чизиқ вакиллари қанотдан шерикларини олдинга бошламоқда, аммо олмалиқлик ҳимоячилар илдамроқ ҳаракат қилмоқда.

29. Комилов тўпни қайтаришда сирпаниб кетди, андижонликларнинг ҳужуми натижасида эса жамоа форварди зарба бера олмади.

25. Маматказин қоида бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Бу вазиятда Турсунов жабрдийдага айланди.

21. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб очилди! Стандарт вазиятдан Санжар Турсунов унумли фойдаланди!


20. Ўйин темпи пасайди.

17. Аҳмадалиевга нисбатан қоида бузилди. Мезбонлар ҳакамнинг қароридан норози.

13. Раҳмонов яна ўзининг жайдари қилиқларини бошлади. Ҳакам Бердиевга нисбатан қўпол ўйини учун биринчи гал уни кечирди.

12. Турсунов ҳаяжондан ўзини босолмаяпти, бир неча дақиқа ичида у икки марта тўпни йўқотди.

11. Қаёққа қарама, Эркинов! Шаҳбоз бу сафар икки-уч рақиби орасидан қочиб кетаётганда тўхтатиб қолинди.

9. Эркинов шижоати юқорилигидан рақибига қандай қўполлик ишлатганини ҳам сезмай қолди.

8. "Андижон" футболчиларининг дастлабки дақиқалардаги ўйинидан уларни Про лига жамоаси деб ўйлаш қийин.

6. Абдураҳмон Комиловнинг зарбаси Эргашевни довдиратиб қўйди.

3. ЗАРБА! Эркинов бурчакдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйишига бир баҳя қоли.

3. Раҳмонов андижонликларнинг дастлабки ҳужумини йўққа чиқарди.

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашувга мезбонлар кўтаринки кайфиятда, фидойи мухлислари бошчилигида етиб келишди.

Бугун "бургутлар" ўзларининг "қора анъана"сини йўққа чиқаришга уриниб кўради.

Ассалому алайкум, футбол ишқибозлари! Бугун мухлислик қилишда фан докторлигига номзодлик қила оладиган водийда, Андижондаги "Бобур арена"да Ўзбекистон Coca Cola кубогининг чорак финалидан ўрин олган учрашув гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика