Чуст туманида хотира турнири ўтказилди
06 май 2015 12:15
Янгиликлар
Чуст туманида хотира турнири ўтказилди
9-май ‘‘Хотира ва Қадрлаш‘‘ куни муносабати билан жойларда турли футбол мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Шундай мусобақаларидан бири Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилди. Чуст тумани халқ таълими соҳасида фидоийлик билан меҳнат қилган Нўмонжон Қурбонов хотирасига атаб мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида футбол турнири ўтказилди. Турнирда турли вилоятлардан қатнашган футболчилар қизиқарли баҳсларни тақдим этиб беришди. Турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйинида Фарғонанинг ‘‘Нефтчи‘‘ жамоаси Навоийнинг ‘‘Навоий‘‘ жамоасини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Турнирда ғолиб бўлган футболчилар мусобақа ҳомийлари ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Комилжон Икромов
Комилжон Икромов
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар