UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  68 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Четан Кулкари: "Ўзбек клублари расмий сайти инглиз тилида ҳам ишласин" Янгиликлар

Четан Кулкари: "Ўзбек клублари расмий сайти инглиз тилида ҳам ишласин"

ОФКнинг медиа департаменти бошлиғи нима учун ўзбек клублари ҳақида кам маълумот қўйилишига жавоб берди.
Бугун "Miran International" меҳмонхонасида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Ушбу семинарда иштирок этаётган ОФК медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкари матбуот котибларининг саволларига жавоб бериб ўтди.

- Нима учун ОФК сайтидаги рус тили олиб ташланди?


- Негаки бундан олдинги сайтда 7 та тилда иш олиб борилар эди лекин ҳозирги сайтда фақатгина инглиз ва араб тиллари мавжуд. Негаки бизда ҳам ҳар бир тилдаги хабарларнинг ўқилишига қаралади. Биздаги рус тили қопламади ва бошқа тиллардан воз кечдик.

- ОФК нинг расмий сайти сизларни қониқтирадими?


- ЙЎқ. Қиёслаш учун УЕФА расмий сайти билан таққослаб кўрсак ўртадаги фарқни кўрамиз. Бизни режалар бўйича май ойида янги сайт тўлиқ янгиланади. Бунда рус, форс, япон тилларини ҳам киритиш режалаштирилган. Биз ўзбек клубларидан ҳам бу борада иш олиб боришларини сўраймиз. Ҳар бир клубни сайтида инглиз тилини бўлиши бу клуб учун ижобий ҳолатдир. Ҳеч бўлмаганда қисқа хабарлар ва клуб ҳақидаги хабарлар бўлса бу реклама вазифасини ҳам ўтайди.

- Нима учун ОФК сайтида ўзбек клублари ҳақида маълумотлар деярли учрамайди?


- Бу кўпроқ халқаро учрашувлардаги жамоалар билан боғлиқ бўлади. Мисол учун Япония ёки Кореядан ОЧЛ да 4 тадан жамоа иштирок этади ва Ўзбекистондан бу йилда фақат "Бунёдкор" иштирок этади. Энди олиб қарасак биз Япония ҳақида тўртта хабар берсак, Ўзбекистонга биттадан тушмоқда. Ундан ташқари биз клублар сайтида олган хабарларга ҳам қаралади. Жумладан япон ва корея клубларини сайтида инглиз тили ишлаб боради ва бизда қўйишга қулай бўлади. Ўзбек клубларида эса бу борада қийинроқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика