Черчесов икки ойни изоляцияда қай тариқа ўтказганини айтди
02 июн 2020 13:45
Янгиликлар
Черчесов икки ойни изоляцияда қай тариқа ўтказганини айтди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов карантиндаги ҳолат ҳақида гапирди.
Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
"Ҳамма каби уйда ўтирдим. Ҳукумат ва РФИнинг барча тартибларини бажардим. Ишимни оладиган бўлсак, ҳали ҳам футболчилар билан йиғинга келгунларига қадар масофадан гаплашаман. Шу сабаб ҳар куни ўйинчилари билан бўладиган клуб мураббийидан кўра менга осонроқ. Оила билан вақт ўтказиш, йўлакчада югуриш ва кунни ўзим хоҳлагунча режалаштириш... Баъзида одатдагидан кечроқ уйғонасан", - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионати 21 июнда давом эттирилади. РПЛда 22 турдан сўнг 50 очко жамғарган ҳолда "Зенит" етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда "Локомотив" ва "Краснодар" жамоалари бормоқда.
Манба: metaratings.ru
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар