Чемпионлар Лигасида ҳафта голи аниқланди

Alisher
14 апр 2022
"Реал" вингери Родригонинг голи Чемпионлар Лигасида ушбу ҳафтанинг энг яхшиси деб тан олинди.

21 ёшли бразилиялик футболчи ЧЛ 1/4 финал "Челси"га қарши ўйиннинг 80-дақиқаси (ҳисоб ўша пайтда 0:3 бўлиб турганди)да Лука Модричнинг узатмасидан сўнг гол урди.

Бу гол "Реал"га ўйинни қўшимча дақиқаларга қадар олиб боришни таъминлади. 96-дақиқада Карим Бензема яна бир гол урди ва "Реал"га икки ўйин натижасига кўра ғалабани тақдим этди.


→ ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ 



AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com