Чемпионлар лигаси. "Боруссия" - "Тоттенхэм" (превью)

Aslanov Jasurbek
5 мар 2019, 16:10
Бугун, 5 март куни Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб ўйинларидан ўрин олган Дортмунднинг "Боруссия" ҳамда "Тоттенхэм" учрашуви ўтказилади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 3:0 ҳисобида инглиз клубининг ғалабаси билан якунланган эди. Немис гранди ўз майдонида камбэк уюштиришга ҳаракат қилади. Эътиборингизга ушбу жамоаларга оид сўнгги янгиликларни тақдим этамиз:

"Боруссия" Дортмунд

- Дортмундликлар Бундеслиганинг сўнгги турида чемпионат аутсайдерини мағлуб эта олмади

- "Боруссия" ҳужумчиси Марко Ройс "Тоттенхэм"га қарши баҳсга тайёр

- Лукаш Пишчек жароҳат туфайли бугунги учрашувда иштирок этмайди


"Тоттенхэм"

- "Шпорлар" ярим ҳимоячиси Деле Алли жароҳатидан қутилди, аммо ҳозирча майдонга туша олмайди

- Маурисио Почеттино АПЛ раҳбариятидан тақвим бўйича ёрдам беришни сўради


Тахминий таркиблар

"Боруссия" Д: Бюрки, Геррейро, Диалло, Аканжи, Хакими, Витсель, Дэлейни, Ройс, Гётце, Санчо, Алькасер.

"Тоттенхэм": Льорис, Вертонген, Санчес, Алдервейрелд, Орье, Уинкс, Дайер, Сиссоко, Эриксен, Сон Хён Мин, Кейн.


Ушбу ўйинга оид қизиқарли маълумотлар

- "Боруссия" "Тоттенхэм"га қарши ўтказган сўнгги 6та ўйинида камида 3та гол киритилган

- "Шпорлар" дортмундликлар билан бўлган сўнгги 3та учрашувда ғалабага эришди

- "Тоттенхэм" Чемпионлар лигасидаги охирги 5та баҳсда мағлуб бўлмади

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia