UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  33 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади Янгиликлар

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсумдаги чемпиони номи 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги — 26-турда аниқ бўлади.

Айни вақтда "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари олтин медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Мусобақанинг махсус чемпионлик кубоги кимга насиб қилиши маълум бўлмаса-да, даъвогар жамоалар уни ўз мухлислари кўз ўнгида кўтаришни истайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар уч беллашув бўлиб ўтадиган стадионга кубок билан боради. Якунда ғолиб жамоа кубокни ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлаши учун шароит яратиб берилади. 

Олтин медаллар масаласида эса вазият бироз чигал. Чемпионлик учун даъвогар 2 та клуб Тошкентда тўп тепиши ва нисбатан кўпроқ очко Тошкентда ўйнайдиган жамоада эканидан келиб чиқиб, олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилса, совринлар алоҳида етказиб берилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футбол ишқибозларини сўнгги турда стадионларга чорлайди ҳамда барча жамоаларга омад тилайди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика