UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  3 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Чемпион ва қаҳрамон билан суҳбат: "Эътибор, эътироф ва мукофотлардан талтайиб кетмаслигимиз шарт" Янгиликлар

Чемпион ва қаҳрамон билан суҳбат: "Эътибор, эътироф ва мукофотлардан талтайиб кетмаслигимиз шарт"

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони ва мусобақанинг энг яхши футболчиси Одил Ҳамробеков сайтимизга эксклюзив интервью берди.

"Авваламбор барча ўзбек халқини катта тарихий ғалаба билан табриклайман. Бу ютуқ нафақат футболчиларники, балки бутун Ўзбекистонники. Чемпионликка келадиган бўлсак, барча соҳада ҳам муваффақият учун ҳамма бирлашиб ҳаракат қилади. Энг муҳими, биз кўрсатган ўйиндан аввало мухлислар завқ олишди. Шу ўринда биз ҳам майдонда роҳатланиб футбол ўйнадик. Бу катта ютуқни завқи ўзгача бўлди, деб бемалол айта оламан. Бошдан кечирган ҳиссиётларни ҳозир сўз билан таърифлаб бериш жуда мушкул. Хитойдаги Осиё чемпионатидан олдин Таиланддаги мусобақада ҳам ғалаба таъмини оз бўлсада ҳис этгандик. Чунки у ердаги финалда ҳам тақдирлаш маросимлари юксак даражада ташкиллаштирилганди. Ўшанда биз ғалаба таъми аслида қандай бўлишини билиб олгандик. Мусобақа давомида юртдошларимиз, мухлисларимизнинг бизга юбориб турган мактублари кучимизга куч қўшди", - дея таассуротлари билан ўртоқлашди Одил Ҳамробеков.


Чемпионлик сири? Биласизлар, ёшлар терма жамоамиздаги аксарият футболчилар Олий лига жамоаларида асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Жамоадошларимиз мунтазам равишда ўз клубларида асосий таркибда ўйнаб келишади, халқаро тажриба тўплашган. Айнан шу омиллар ҳам муваффақият қозонишимизга ёрдам берди. Аслини олганда, бу каби ютуқларга эришишни вақти келганди, деб ўйлайман.

Муваффақиятсиз стартни енгиб ўтиш.
Биринчи ўйин ҳар битта мусобақада ҳар хил бошланади. Тўғри, дастлабки баҳсда ўйинимиз чиқмади, майдондаги ҳаракатларимиз қовушмади. Бунга рақиб ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Муҳими, ўша мағлубиятдан тўғри хулоса чиқара олдик. Ўшанда футболчилар билан биргаликда ўзимизга-ўзимиз савол бердик. Хитойга Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилгани келганмизни таъкидлаб, тезда ўзимизни қўлга олишимиз кераклигини тушундик. Мураббийлар штаби ҳам кейинги ўйинларга бизни ҳар томонлама яхши тайёрлай олишди. Қатардан қабул қилиб олинган мағлубият бизни том маънода "уйғотиб" юборди.

Актўбедаги фожиа ҳар қандай инсонни тебратиб юборади. Бу хабарни эшитиб кўнглимиз хира бўлди. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу воқеа юзасидан бизга мактуб юбордилар. Мактубда жуда таъсирли гаплар ёзилганди. Ўйинга чиқишдан аввал буни бизга кийиниш хонасида ўқиб беришганида, беихтиёр барча футболчиларни эти жимирлаб кетди. Бу фожиадан кейин кўплаб юртдошларимиз, вафот этганларнинг ота-оналари ёки фарзандларининг кўнглига ҳеч нарса сиғмайди. Бизнинг чемпионлигимиз халқимизга озгина бўлсада қувонч олиб келган бўлса, биз бундан жуда бахтиёрмиз.

Энг яхши бўлиш? Тўғрисини айтадиган бўлсам, мен мусобақанинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни олишимни кутмагандим. Ҳар бир футболчи энг яхши бўлишни орзу қилади, бу ҳақиқат. Лекин бу эътирофга сазовор бўлишим, мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Мусобақа давомида деярли барча учрашувларни томоша қилдим. Ҳар бир терма жамоа сафида етакчи футболчилар ажралиб туришганди. Якунда энг яхши футболчи бўлиш менга насиб қилгани ёқимли бўлди.

Буни шахсий ютуғим деб ҳисобламайман. Футбол бу жамоавий ўйин. Жамоадошларим, захирадан туриб менга далда бўлганлар ва албатта мураббийлар штабининг хизматлари катта бўлди. Бунинг учун уларга катта раҳматимни айтаман.

Юлдузлик касалига қарши иммунитет
Ҳар бир футболчи бу ютуқлардан сармаст бўлиб, осмонларда учиб юрмаслиги керак. Ҳаммамиз тезда ўзимизни қўлга олиб, бу каби рағбатлар ва мукофотлардан талтайиб кетмаслигимиз шарт. Аксинча, бу эътибор бизни янада кучли бўлишга, иштиёқимизни оширишга хизмат қилиши лозим. Бу марра чўққи эмас, балки бошланиши. Ушбу ютуқлар билан тўхтаб қолишга ҳаққимиз йўқ. Аксинча, бу бизга қўшимча куч бағишлаши зарур. Келажакда биз бунданда катта ғалабаларга, ютуқларга эришишимиз лозим.

Шахсан ўзим бу каби нарсаларга кўп ҳам эътибор бермайман. Тўғри фикрлашга ҳаракат қиламан. Муҳими, бу совринлар охиргиси бўлиб қолмаслиги керак. Ва мен шунга ҳаракат қиламан.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, Юртбошимизни бизга яратиб бераётган имкониятлари, очиб бераётган йўллари ва мукофотлари учун раҳмат айтаман. Тўғриси, мен шундай Президентимиз борлигидан фахрланаман.

Президентимиз мукофоти, яъни "Малибу" автомашинасини отамга совға қилдим. Нимага? Мени шу даражага етиб келишимда ота-онамни хизматлари беқиёс. Тўғри, Худо менга омадимни бериб, куч-қувват берган. Бизни оқ ювиб, оқ тараган ота-оналаримизга қанча миннатдорчилик билдирсак оз.
Худо хоҳласа яна меҳнат қилиб, вақти соати келганда ўзимга автомашина сотиб оламан. Муҳими, ота-онамнинг қувончи.

Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиб келдик. Қаршида ҳам "Насаф"нинг ашаддий ишқибозлари жуда кўп. Улар "Ал Файсали"га қарши бўлажак ўйинни жуда интиқлик билан кутишмоқда. "Ал Файсали" билан бўладиган баҳсга руҳан барча тайёр. "Насаф" учун ҳам майдонда бор кучимизни сарфлашга, жисмоний ҳолатимизни тўғри тақсимлашга ҳаракат қиламиз. Устозимиз Рўзиқул Бердиевни ҳам юзларини ёруғ қилиб, уларни ишончини оқлашга уринамиз. "Насаф" янги мавсумни ғалаба билан бошлаши зарур.



Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беҳамов суҳбатлашди

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика