

Шу тариқа, “аристократлар”нинг 7 ўйинлик “қуруқ” серияси ўз ниҳоясига етди. Жамоа Томас Тухель қўл остида илк мағлубиятини қабул қилди. Бунгача Тухель шогирдлари ўтказилган 14 учрашувнинг 10 тасида зафар қучиб, 4 тасида рақиблар билан дуранг ўйнаган эди.
Лондонликлар кипери Эдуар Менди юқори дивизионлардаги фаолияти давомида илк бор бир ўйинда бешта гол ўтказиб юборди. Шунингдек, Томас Тухель мураббийлик қилган жамоа биринчи маротаба уйда ўтказилган ўйинда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.



