"Челси"нинг 4 нафар футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
18 сен 2020, 22:04
Лондоннинг "Челси" клуби АПЛнинг 2-тури доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан муаммоларга дуч келди.

"Кўклар"нинг расмий twitter'ида ёзилишича, бирданига тўртта футболчи ўйинда иштирок эта олмайди, уларнинг учтаси – янгилар.

Ҳимоячилар Тиаго Силва ва Бен Чилуэлл, шунингдек, вингерлар Кристиан Пулишич ва Хаким Зиеш "Стэмфорд Бриж"даги баҳсни ўтказиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви якшанба куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ChelseaFC