

Bild нашри хабарига кўра, Лондон клуби 27 ёшли футболчининг отаси Херманн Хуммельс билан музокараларни бошлади. «Боруссия» Хуммельсни 35 миллион еврога сотмоқчи.
Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2017 йил 30 июнь куни тугайди.
Бу мавсумда Хуммельс Германия чемпионатининг 25та ўйинида 2та гол урди.



