


"Тухель жуда иқтидорли мураббий ҳисобланади. У катта муваффақиятларга эришди. Лекин биз клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда ишлашдан манфаатдор бўлган мураббийга эга бўлишни истардик. Томасга келсак, у биз билан фикр алмашаётганига ишончимиз комил эмасди. Бизда жамоани қуриш бўйича умумий қараш йўқ эди", – деди Боэли.
49 ёшли Тухель "Челси"ни 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг сентябригача бошқарди. Лондон клуби унинг қўл остида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, УEФА Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.



