"Челси" Тэмми Абрахамни ортга қайтармоқчи

Alisher
31 мар 2022
"Челси" "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ортга қайтаришни режалаштирмоқда.

Лондонликлар жамоадан Тимо Вернер ва Ромелу Лукаку кетиши мумкинлиги боис, ҳужумчи излашмоқда.

Қайд этиш керакки, "Рома" ҳужумчисига шунингдек МЮ ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда. "Рома" ўз навбатида Абрахам билан хайрлашишга шошилмаяпти.

"Челси" тарбияланувчиси 2021/22 йилги мавсум "Рома" таркибида А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Tutto Mercato Web