UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

"Челси" собиқ ўйинчиси Почеттино жамоасининг ривожланиши учун нималар кераклигини тушунтириб берди Янгиликлар

"Челси" собиқ ўйинчиси Почеттино жамоасининг ривожланиши учун нималар кераклигини тушунтириб берди

"Челси" собиқ ҳимоячиси Гари Кэхиллнинг фикрича, "кўклар" ҳозирда жуда ёш таркибга эга.

"Натижалар, албатта, ачинарли, аммо жамоанинг ўртача ёши жуда ва жуда кичик ҳамда бу жамоа қайтадан йиғилган. Кўпгина ўйинчиларнинг футболда ҳали кўп ҳам тажрибаси йўқ. Уларга АПЛга мослашиш учун вақт керак – бу жуда қийин лига.

 Бироқ истеъдодлар кўп. Мен улар билан бирга мавсумолди йиғинга бордим, машғулотларини кўрдим ва катта таассурот олдим. Лекин, албатта, вақт ва сабр-тоқат талаб этилади ва бу ёш футболчилар ривожланиши керак.

Муваффақиятли даврларимизда жамоа ядроси бор эди ва биз унга бир ёки иккита ўйинчини қўшардик, кейин уларни тизимга ва клубга мослашиши анча осонлашарди. Агар жуда кўп ўзгаришлар бўлса, бу лигани ўрганиш ва тажриба орттириш учун ҳақиқатан ҳам вақт керак бўлади. Ҳам яхши, ҳам ёмон тажриба керак – футболда ҳаммаси осон эмас", – деди Гари Кэхилл.

Эслатиб ўтамиз, Гари Кэхилл "аристократлар" сафида 290 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган, икки карра Англия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика