"Челси" "Севилья" футболчисига қизиқишни йўқотмаган
08 янв 2022 16:04
Янгиликлар
"Челси" "Севилья" футболчисига қизиқишни йўқотмаган
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде "Челси"нинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
"Аристократлар" Кунденинг номзодини бир йўла кўплаб мудофаа чизиғидаги ўйинчиларнинг эҳтимолий кетиши сабаб кўриб чиқмоқда.
Лондонликлар Андреас Кристенсен, Сесар Аспиликуэта ва Антонио Рюдигер билан хайрлашиши мумкин. Уларнинг "Челси" билан шартномалари якунига етади.
Жюль 2019 йилдан бери Андалусия жамоаси таркибида ҳаракат қилади. "Севилья" Кундени "Бордо"дан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар