

23 ёшли футболчи сўнгги йилларда "Челси"нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди ва ўтган мавсум жамоа билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди.
Аммо, Маунтнинг Лондон клуби билан 2024 йилга қадар шартномаси бор ва "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Реал" унга қизиқмоқда. "Челси" тез орада янги келишув борасида музокаралар бошлашни режалаштирмоқда.
Маунт жорий мавсум АПЛ доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 9та ассист қайд этди.



