“Челси” “Манчестер Юнайтед”нинг Маунт бўйича берган таклифини қабул қилмади

Khoja
15 июн 2023, 08:57
“Челси” ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт учун “Манчестер Юнайтед”нинг 45 миллион евролик таклифини рад этди, деб хабар беради The Telegraph.

 Лондонликларнинг фикрича, бу маблағ Маунтдек футболчи учун жуда кам. 

Маунт якунланган мавсумда “Челси” либосида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та голли узатма бор. Унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com