

Трансфер суммаси 50 миллион фунт + бонуслар кўринишида бўлади. Шартнома "7+1" кўринишида имзоланади. Бугуноқ клублар охирги расмиятчиликларни ҳал қилиши кутилмоқда. Эртага эса футболчи лондонликлар учун тиббий кўрикдан ўтади.
Хабарингиз бор, аввалроқ 19 ёшли Лавияга "Ливерпуль" қизиқаётганди, бироқ "аристократлар" Мойсес Кайседо сингари бу ярим ҳимоячини ҳам илиб кетишди.
Ўтган мавсум Лавия барча мусобақаларни инобатга олганда 35 та ўйинда майдонга тушди, биттадан гол уриб, голли узатма етказиб берди.



