“Челси” Куртуани “Реал”га 56 млн еврога сотишга тайёр, унинг ўрнига 73 млн еврога “Рома”дан футболчи олади

Aziz Tukhtamuradov
1 июл 2018, 09:08
Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон катта қизиқиш билан “Рома” дарвозабони Алиссонни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу посбонга “Ливерпуль” жамоаси ҳам даъвогар бўлиб турибди. “Челси” Бразилия терма жамоаси дарвозабони учун 73 миллион евро тўлашга тайёр. Бунинг учун “аристократлар” Тибо Куртуани сотишлари керак. 

“Челси” раҳбарлари бир йилдан сўнг озод агентга айланадиган Бельгия терма жамоаси дарвозабонини “Реал”га 56 млн еврога сотишга рози бўлишган. “Рома” Алиссоннинг трансферидан 80-100 млн евро ишлаб олишни режалаштиряпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›