"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди
12 июн 2025 13:19
Янгиликлар
"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди
"Челси" футбол клуби 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди.
Якуний рўйхатдан 28 нафар футболчи жой олган. Шунингдек, Лиам Делап, Дарио Эссуго ва Мамаду Сарр каби янги ўйинчилар қайдномага киритилган.
Таркибга киритилмаган футболчилар: Жорже Петрович, Раҳим Стерлинг, Жоау Феликс, Аксель Дисаси. "Челси"нинг фақат 1 нафар футболчиси ижарадан кейин Клублар ўртасидаги ЖЧга боради. Бу – Андрей Сантос.
2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 13 июнь куни АҚШда бошланади.
"Кўклар"нинг мусобақадаги юриши 16 июнь куни Атлантада "Лос-Анжелес"га қарши ўйин билан бошланади. "Челси" кейинги икки ўйинни Филадельфияда 20 июнь куни "Фламенго"га қарши ва 24 июнь куни "Эсперанс"га қарши ўтказади.
"Челси"нинг АҚШдаги мундиалга йўл оладиган таркиби:




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар