"Челси" икки трансферни амалга оширишга яқин турибди

Mirjalol Normatov
8 янв 2019, 16:27
"Челси" яқин вақтларда икки марказий ярим ҳимоячилар билан кучайиши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби Леандро Паредес ("Зенит") ва Николо Барелья ("Кальяри") каби футболчиларни трансфер қилишга яқин турибди.

Икки футболчи Сарри даврида "Наполи"га ўтиши мумкин эди. "Кальяри" футболчисини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Паредес эса 25 миллион еврога трансфер қилиниши мумкин.

Бугун чиққан хабарларга кўра, "Челси" ўрнига футболчи топмагунча Сеск Фабрегасни "Монако"га трансфер қилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›