"Челси" ҳимоячиси "Лацио"га ўтмоқда

Sherzod Nurmatov
3 авг 2022, 22:34
"Челси" ҳимоячиси Эмерсон ёзда Англия клубини тарк этади.

"Isider Lazio" хабарига кўра, футболчи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради.

Манбага кўра, "Лацио" 28 ёшли италияликни 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Эмерсоннинг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

У ўтган мавсум "Лион" сафида ижара асосида ўйнаган ва унинг учун барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

"Лацио" "Челси"нинг италиялик футболчисини нишонга олди 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Isider Lazio