"Челси" бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
20 май 2018, 15:45
"Челси" раҳбарияти янги бош мураббий излашни давом эттирмоқда.

"Express" хабарига кўра, "аристократ"лар "Монако" устози Леонарду Жардимни бош мураббий этиб тайинлашмоқчи. Маълумотларга қараганда, Роман Абрамович мутахассис билан учрашиб олган.

Олдинроқ "Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоада қолишни истаётгани борасида гапирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express