"Челси" "Аякс" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
22 янв 2022
Мексика терма жамоаси ва "Аякс" ярим ҳимоячиси Эдсон Альварес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

24 ёшли хавбекка Лондоннинг "Челси" клуби шартнома таклиф қилишга тайёр.

"Кўклар" ўтишни ёзги трансфер ойнасида амалга оширишга тайёрлар. Эҳтимолий трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Альварес жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг Амстердам клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider