"Челси" асосий трансфер мақсадларини белгилаб олди

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022
Лондоннинг "Челси" клуби январь ва келаси ёз учун тўртта асосий трансфер мақсадини аниқлади.

Манбага кўра, "Лейпциг" ҳужумчиси Кристофер Нкунку 60 миллион евролик шартнома борасида деярли келишувга эришди. Шунингдек, "аристократлар" "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолни 80 миллионга харид қилишлари, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни 120 миллион еврога сотиб олиш мумкин.

Аввалроқ "Челси" "Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Паварни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Bild