

АПЛнинг амалдаги чемпиони "Челси" 7 ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Лекин, ҳозирча Антонио Конте шогирдлари салбий жиҳатларда етакчилик қилишмоқда. Яъни, "аристократлар" қўполликлар (90та қўполлик) ва қизил карточкалар (3та қизил карточка) бўйича чемпионатда етакчи бўлиб туришибди.




