

Бу "Челси"нинг жорий мавсум еврокубоклардаги 11-ғалабасига айланди ва инглиз клублари орасида рекорд қайд этди. Ҳозиргача Англиянинг ҳеч бир клуби бир мавсумда еврокубок ўйинларида 11та ғалабага эришмаган эди.
"Челси" Европа лигасида ПАОК, "Види", БАТЭ, "Мальмё", "Динамо" (Киев) ва "Славия"ни мағлубиятга учратди.
Лондон клуби турнир ярим финалида Германиянинг "Айнтрахт" клуби билан ўйнайди.



