UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  6 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади Янгиликлар

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь санасида Туркия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин Туркиянинг Аланья шаҳридаги "Аланья стэдиум"да бўлиб ўтади.

"Championat.asia" сайти ходимлари Толибжон Қосимов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаевлар бош жамоамиз иштирокидаги беллашувни воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида кеча Аланьяга етиб келдик. Тошкентдан эрталабки соат саккизга яқин йўлга чиқдик, тўғридан-тўғри рейс йўқлиги сабаб Истанбул аэропортига, кейин эса икки соат кутишдан сўнг Антальяга учдик. Анталья аэропортида эса бизни олдиндан келишиб қўйилган сайёҳлик фирмаси ходими кутиб турарди. У бизни меҳмонхонага элтиб қўядиган махсус уловга чиқариб юборди. Йўл-йўлакай бизни олиб кетаётган ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетишга ҳаракат қилдик (гарчи турк тилини яхши билмасак-да бир-биримизни тушуна олдик, ҳар ҳолда). У Туркия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида билишини, аммо баҳс қайси куни ўтишидан бехабар эканлигини айтди. Биздан ўйин кунини билганидан кейин иши юзасидан хизмат чиқиб қолмаса албатта боришини таъкидлади.


Меҳмонхонага борганимиздан кейин қабулхонадаги турк йигитлардан ҳам ўйин ҳақида сўрадим. Очиғи, ким билан суҳбатлашган бўлсак уларнинг ҳаммасидан ўртоқлик ўйини бўлишидан хабари бор ёки йўқлигини сўрадим. Чунки, шаҳарчадаги одамларнинг футболга қизиқиши қай даражада эканлигини билиш ўзим учун жуда қизиқ. Қабулхонадаги йигитлар учрашув ҳақида билишар экан, бизни журналист ва фотомухбир эканлигимизни билишгач футбол борасида гапни бошлаб юборишди. Турк тилини яхши билмаймиз деб шунча гаплашдингизми деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Қабулхонадаги йигитларнинг ҳар иккиси ҳам рус тилини биларкан. Сабаби, бу ерга рус сайёҳлар жуда кўп ташриф буюришади. Бунга меҳмонхонадаги кечқурунги шоуда ҳам амин бўлдик. Хуллас, йигитлар билан футбол мавзусидаги суҳбатимиз турк мухлислари ҳақидаги илиқ сўзлар билан якун топди. Афсуски, бу ерда Европа лигаси финалини телевизор орқали кўришнинг иложи бўлмади. Хонада ҳам, лоббида ҳам бирорта футбол канали кўрсатмас экан. Ноилож, беллашувни бироз қотган ҳолда бўлса ҳам интернет орқали томоша қилишга мажбур бўлдик.

Биз жойлашган меҳмонхонадан "Аланья стэдиум"гача 30 кмдан бироз кўпроқ масофа бор. Бизда том маънодаги иш эртадан бошланади. Эртага терма жамоамиз Антальяга учиб келади ва у ердан Аланья шаҳрига. Биз эса Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизни аэропортдан ёки меҳмонхонада кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Демак, эртадан бошлаб терма жамоамизнинг Туркиядаги машғулотлари ва ўртоқлик ўйинини сайтимиз ўқувчилари учун имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика