UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  12 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Championat.asia сайтида янги рукн: "Аноним ҳакам". Нажафалиевнинг хатоси ва "Андижон" урган голда ким хато қилди? Янгиликлар

Championat.asia сайтида янги рукн: "Аноним ҳакам". Нажафалиевнинг хатоси ва "Андижон" урган голда ким хато қилди?

Теглар :  Аноним ҳакам
Сайтимизда янги рукн иш бошлади.

Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб Суперлига ҳакамлари чиқарган баҳсли вазиятларини россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев "Алё Реф" таҳлил қилиб бермоқда.

Шу билан бирга энди бизда яна бир собиқ ҳакам аноним тарзда эксперт бўлади. Унинг кимлиги ва қайси давлатдан эканини маълум қилмаймиз.

1. "Навбаҳор" - "Металлург". Забиҳилло Ўринбоев гол урган вазиятда бош ҳакам хатога йўл қўйди. Тўғри қоида бузилганди, аммо устунлик принципи бўйича ҳакам тўп кимга тушишини кутиши ва агар "Металлург" вакили тўпга эгалик қилса ҳужумни давом эттириши керак эди. Аслида шундай ҳам бўлди ва Ўринбоев гол урди. Аммо ҳуштак анча вақтли чалинди ва бу хато эди. Якуний ҳисоб 3:0 бўлди. Яъни ҳакам ўйин натижасига таъсир қилувчи хато қилмаган, бироқ хато барибир хато. Агар бу ҳолат ФИФА мусобақаларида бўлганида ўша ўйин ҳакам учун турнирдаги сўнгги баҳс бўларди.

Маълумот учун, "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувини Аскер Нажафалиев бошқариб борди.


ВИДЕОНИ КЎРИШ


2."Сурхон" - "Андижон". Маматказин урган гол Хебай офсайдда турибди деб VAR ёрдамида инобатга олинмади. Футбол мухлисларига бир нарсани тушунтириб кетамиз VAR офсайд чизиғини чизганида ҚИЗИЛ чизиқ доим ҳужум қилаётган футболчиники бўлади, КЎК чизиқ эса ҳимояланаётган футболчиники. Буни Европадаги ўйинлар орқали ҳам бемалол кўриш мумкин. Бу вазиятда фикримча VAR ҳаками техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйган. Аслида офсайдни аниқлаш вақтида бош ҳакамнинг монитор олдига бориши шарт ҳам эмас. Шунчаки чизиқлар тўғри қўйилганида VAR'нинг ўзи офсайд бор ёки йўқлигини аниқлаб рация орқали бош ҳакамга айтарди ва ўйин давом этарди.

Яна бир нарса дарвозабон майдончаси ичида (жарима майдони эмас, айнан дарвоза ёнидаги дарвозабон майдончаси) ҳужум қилаётган футболчи дарвозабоннинг кўриш имкониятини тўсиши мумкин эмас. Агар дарвозабон қаршисидаги футболчи офсайдда турган бўлсаю, гол урилган пайтда хатто у тўпга тегмаса ҳам офсайд ҳисобланади. Бу вазиятда эса ҳужумчи офсайдда эмасди, айнан VAR ҳаками чизиқлар рангини алмаштириб қўйиб, хатога йўл қўйган.

Маълумот учун, "Сурхон" - "Андижон" учрашувини Раҳимбек Каримов бошқариб борди. VAR ҳаками сифатида эса Азиз Асимов ишлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика