Чалханоглу "Интер"даги дебюти ҳақида фикр билдирди

Mirjalol Normatov
22 авг 2021
"Интер" футболчиси Хакан Чалханоглу жамоаси таркибидаги дебюти ҳақида гапирди.

"Хотиржам эдим. Мухлислар биздан кўп нарсаларни кутишаётганини билардик. Шу боисдан шунга яраша тайёрландик. Ўйинни яхши бошладик ва адолатли ғалабага эришдик.

Мухлисларга миннатдорлик билдираман. "Интер" таркибида бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан", - деди футболчи.

"Интер" навбатдаги учрашувни 27 август куни "Верона"га қарши ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: inter.it