«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
1 дек 2018, 11:06
Бугун пойтахтимизда бўлиб ўтаётган «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси ўз якунига етади.

5-тур учрашувларининг дастлабкисида Афғонистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашувни қирғизистонлик Вероника Бернандская бошқариб боради. Унга қанотларда Жибек Оқил қизи ва Малика Қодирова ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам – Жалеҳ Тўфонпур (Эрон).

Куннинг иккинчи ўйинида Эрон терма жамоаси Қирғизистон билан куч  синашади. Учрашувни ўзбекистонлик Ҳуснора Жумаева бошқариб боради. Унга қанотларда Александра Кончикова ва Хайринисо Эркиновалар ёрдам беришади. Захира ҳаками – Ҳабиба Рабавикетаб (Эрон).

Барча ўйинлар Тошкентдаги “Миллий”  стадионда бўлиб ўтади. Ўйинлардан сўнг стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
 
«CAFA Women’s Championship 2018»
1 декабрь, шанба

13:00 Афғонистон - Тожикистон
16:00 Эрон – Қирғизистон

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›