Cadena Ser: Месси катта эҳтимол билан Бразилияга қарши ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
16 окт 2015, 10:28
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 14 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Бразилияга қарши ўйинга қадар тузалмайди.

Cadena Ser радиоси «Барселона» футболчисининг яқинларига таяниб хабар берди.

Аргентина Футбол Федерацияси Мессининг Бразилия билан ўйинга қадар соғайиши ҳақида хабар берганди, Каталония клуби эса унинг жароҳати қайталашидан қўрқаётганди.

Месси Испания чемпионати доирасидаги «Реал» билан бўладиган ўйинга қадар сафга қайтади. Бу баҳс 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›