UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  0 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  13 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  10 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър Янгиликлар

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър

Сайтимизнинг тўрт йиллиги муносабати билан ёзилган шеър билан танишинг.
CAга кирар ёшу қари.
Футболга мухлиски бари.
Кўнгиллар ўрганиб борар.
Кундан кунга борган сари.

САга кирамиз уйда.
Юрсак ҳатто кўча-кўйда.
Ишхона-ю бозорда ҳам.
Ўтирсак мажлису тўйда.

Тез-тез кириб турмасак гар.
Хумор қилади хумори.
"Бурга тепиб қолса" агар.
СА бўлар бизга дори.

Чойхонада улфатлар-ла.
Қизиб турса суҳбатлар.
Қўл югурар телефонга.
Хаёлни олар "чат"лар.

Гоҳо турмуш ташвишлари.
Сал чарчатиб қўйган чоғлар.
СА билан овунамиз.
Унутилади чарчоқлар.

Сафарга чиқсак, у йўлдош.
Мусофир юртларда юртдош.
"Юзерлари" аҳил-иноқ.
Бири кўз-у бириси қош.

Бири шоир, бири шофёр.
Бири дўхтир, бири монтёр.
Ўқитувчи, ҳуқуқшунос.
Тадбиркор-у, бири актёр.

Футболчи-ю, мураббийлар.
Иқтисодчи-ю, ҳарбийлар.
Фақат ёшлар эмас, бордир
Эллик тўрт ёшли фахрийлар.

Бободеҳқон-у, боғбонлар.
Турфа хил феълли инсонлар.
Бири сергап, бири камгап.
Оғир, вазмин, қизиққонлар.

Аскияга мойиллар кўп.
Коментига қойиллар кўп.
Сўзга уста, гапга чечан.
САда ҳам шоирлар кўп.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика