UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2

"CА" ўқувчиларининг диққатига Янгиликлар

"CА" ўқувчиларининг диққатига

Бугунги кунда сайтимиздаги баъзи ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтишни маъқул кўрдик.
Сайтимиз 2010 йилнинг сўнгги ойларида расман ўз фаолияти бошлади. Бугунги кунда рейтинг жиҳатдан юқори ўринни эгалламаётган бўлсакда, аксар мутахассисларимизни ўзимизга қарата олдик. Йил сўнггида турли тадбирларда иштирок этдик. Деярли барча клуб меҳмони бўлдик. Гап аслида бунда ҳам эмас. Бизнинг меҳнатимиз улар томонидан илқ кутиб олинаётганлиги ва баъзи танқидларимизга қарамай бизга бўлган муносабатлари ўзгармаганлигидан хурсандмиз. Агар танқид замирида бироз асос ётса, ишонаверинг, бирон бир мутахассис сиз ҳақингизда ёмон фикрга бормайди. Бугун "CА"ни мана шу ҳислати учун ҳам илқ гапларни эшитяпмиз.

Шахсан мен эса "CА"ни бугунги ўқувчилари билан фахрланаман. Тўғри орада адашиб рўйхатдан ўтиб қолганлар бўлади. Аммо қисқа дақиқалар ичида уларнинг фаолиятига нуқта қўямиз. Чунки сайт ходимлари туну-кун тартибни сақлашга жиддий бел боғлаганлар.

Баъзан ўқувчилар эътироз билдирадилар. "Нима учун мени блок қилдингиз, нима учун уни ҳам блок қилмадингиз?".
Жавоб эса шундай. Бирон кишини блок қилишдан аввал биз воқеа ривожи аслида қандай тус олганлигини бир бошдан ўқиб ўрганиб чиқамиз ва ким биринчи ҳақоратли сўз ёки атрофидагиларни ҳақорат қилишга мажбур қиладиган гапларни ёзган бўлса ўша ўқувчи блок бўлади. Ўша ўқувчи билан бўлиб ўтган айтишувнинг биронтаси қолдирилмай ўчириб ташланади.

Энди сайтда "CA.Police" ники ишга туширилади. Бу ник фикр қолдириш жараёнида бўлган тартибсизликларни олдини олади. Дисквалификация ёки бутунлай блокка тушган ўқувчини нима учун жазоланганлигини ўша хабар остига изоҳ сифатида келтириб беради.

"CA.Police" сайт ходимлари томонидан бошқарилади. Агар уруш жанжал биронта биз билмаган хабар остида бўлаётган бўлса, у ҳолда сайтимизнинг фаол ўқувчилари "CA.Police"ни чақиришларини сўрар эдик.

Бугунги кунда кўплаб мутахассислар сайтимиздаги фикрларни ҳам ўқиб боришларини айтишяпти. Сўнгги пайтларда ўқувчиларимиз томонидан мақолаларнинг остида турли мазмундаги танлов ёки суҳбатларни кўряпмиз. Аввало бу сайт ўқувчиларининг ахиллигидан далолат. Ана шу анъанани сақлаб қолган ҳолда, бундай чат кўринишидаги суҳбатларни фақат хориж хабарлари остида ўтказишингизни сўраймиз. Ўзбек футболига оид мақолалари остидаги фиклар фақат ўша мавзуга оид бўлсин. Шунда сизнинг мавзуга оид фикрингиз ўз таъсир кучини йўқотмайди. Балки сизнинг фикрингиз бирон-бир кишига ёрдам берар, аммо чат кўринишига келиб қолган кўплаб фикрлар аксар ҳолларда кишини шунчаки бошқа саҳифага ўтиб кетишига мажбур қилади. Шунинг учун қизғин суҳбатларингизни имкон қадар хориж футболига оид янгиликларда давом эттирсангиз хурсанд бўлар эдик.

Сиз бизлар билан, биз сиз билан! "CA"да сара янгиликлар!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика