UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО Янгиликлар

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО

Эрта тонгда ижодий гуруҳимиз Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган Шаржа шаҳри томон отланди.

Йўлга чиқиш ОФК тақдим этган расмий дастур бўйича режалаштирилганидек эмас, балки йўл-йўлакай амалга ошди. Кечаги кундаликларда айтилганидек, БААда Осиё Кубоги ҳарорати у қадар сезилмаётгани, ташкилий ишлардаги нўноқликни қайд этмасдан илож йўқ.

Шунга қарамасдан ижодий гуруҳимиз билан Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган "Шаржа" стадионига келдик ва биринчи навбатда ходимларимиз учун ажратилган аккредитацияларни қўлга олдик. Расмий ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг бемалол журналистлар майдончаси бўлган медиа-марказга ўтдик. Айни пайтда бутун ижодий гуруҳимиз Отабек Шукуров фаолият кўрсатадиган "Шаржа" клубига қарашли стадионда жойлашган медиа-марказдан ишга киришишган. Медиа-марказда ҳозирда Уммондан бир нафар журналист ва Ўзбекистондан сайтимиз ходимларидан ташкил топган катта аҳил жамоа ишламоқда.


Хайрулла Холиқов эса айни паллаларда уммонлик ҳамкасбимиз билан эртанги ўйин олдидан қизғин суҳбат қурмоқда. Тез орада Хайрулла Холиқов ушбу суҳбатни мухлислар ҳукмига ҳавола этади.


Қайд этиш керакки, стадион ҳудудига кираверишда "Шаржа" клуби ходимлари билан мулоқот бўлиб ўтди. Клуб ходимлари Отабек Шукуров ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни билдиришди. Отабек аллақачон жамоа мухлислари ва клуб ходимларининг ҳам ёқимтой футболчисига айланиб улгурганини сезиш қийин эмас. Умид қиламизки, эртанги баҳсда Отабек Шукуров ўзи учун бегона бўлмаган стадионда ким "хўжайин" эканлигини кўрсатиб қўяди :-)


Яқин соатлар ичида эртанги учрашув олдидан режалаштирилган расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Расмий тадбирлар тартиби:

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани - 15:15 (Тошкент вақти - 16:15)

Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулоти - 16:00 (Тошкент вақти - 17:00)

Уммон терма жамоаси бош мураббийи ва футболчиси иштирокидаги матбуот анжумани - 17:15 (Тошкент вақти - 18:15)

Уммон терма жамоаси расмий машғулоти - 18:00 (Тошкент вақти - 19:00)


"CA" ижодий жамоаси: Нарзулла Сайдуллаев, Хайрулла Холиқов, Толибжон Қосимов, Ғайрат Хасбиулин, Жасур Асланов, Зоир Турсунбоев, Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика