UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  38 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ Янгиликлар

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ

Теглар :  Бухоро
Биринчи даврани 6-ўринда якунлаган бухороликлар иккинчи даврада ҳам имкон қадар мухлисларини хурсанд этиш мақсадида.

Бунинг учун жамоа давралар оралиғида ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида аниқ режа асосида йиғин олиб боради. Унга кўра жамоа аъзолари 11 июль куни Тошкент вилояти, Чимён тоғ ён бағрида жойлашган шинам “Парадайс грин” масканида йиғилади. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари 17 июль кунига қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилади. 20 июлдан эса иккинчи босқич йиғини старт олади.

Бу сафарги йиғин Тошкентда ўтади. Шу куннинг ўзида жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилади. 21 июль куни эса йиғиндаги илк синов-назорат баҳсида майдонга тушилади. Спарринг рақиб сифатида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси танланган. Умуман олганда, Тошкентдаги йиғин чоғида “Бухоро” 23 июль куни “Навбаҳор”га қарши ҳам синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Маълумки 28 июль куни Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа Тошкентда Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган ¼ финал босқичида “Локомотив”га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Мазкур учрашувга шу тариқа тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилган.  

“Бухоро” матбуот хизмати.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика