"Бухоро" Туркияда Ўзбекистон МТЖнинг рақиби КХДР билан ўйнайди

Tolibjon Qosimov
29 янв 2025
Кеча Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Анталияга учиб кетиши ҳақида хабар берилган эди.

"Бухоро" Туркияда йиғин ўтказади 

Жамоа февраль ойи давомида қатор халқаро ўртоқлик ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Қизиғи, рақиблар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши йўлидаги рақибларидан бири КХДР ҳам бор. Олдинроқ, шимолликлар бошқа бир ўзбек клуби "Сурхон" билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишган эди.

"Бухоро"нинг Туркия йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинлари:

1. "Бухоро" – "Балкани" (Косово)

01.02.2025, 17:00

2. "Бухоро" – "Самгурали" (Грузия)

05.02.2025, 17:00

3. "Бухоро" – "Ленинградец" (Россия)

08.02.2025, 17:00

4. "Бухоро" – КХДР

12.02.2025, 17:00

5. "Бухоро" – "Ордабаси" (Қозоғистон)


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: t.me/FKBUXORO04