"Бухоро" қарзини узди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2022
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Барча қарздорликлар бартараф этилди.

"Бухоро" профессионал футбол клуби ўтган йил ва ушбу мавсумнинг биринчи даврасида жамоамизда тўп тепган бир қатор футболчилардан бўлган барча қарздорлик ҳолати 2022 йил 10 ноябрь куни тўлиқ бартараф этилганини маълум қилади. 

Бугунги кунда жамоанинг собиқ футболчилар билан тузилган шартномалари бўйича, қарздорлиги мавжуд эмас", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни "Эшитдик-да" рукни остида "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро" футболчилар олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этмагани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати