Эшитдик-да! "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро"дан уч очко олиб ташланиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
10 ноя 2022
Клублар олдида яна бир жиддий муаммо юзага келган.

Бизга маълум бўлишича, "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро" жамоалари футболчилар олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган. 

ЎФА қўмитаси бу борада юқоридаги клубларга 7 ноябргача тўловни амалга ошириш ҳақида огоҳлантириш юборган. Белгиланган муддат ўтди ва мазкур масала ҳамон ижобий якун топмади. 

Эндиликда бу жамоалардан ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига кўра уч очко олиб ташланиши эҳтимоли мавжуд. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia