“Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказилади

Narzulla Saydullayev
3 сен 2020, 16:51
5 сентябрь куни Coca Cola Суперлигаси, 14-тури доирасида “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур учрашув Бухоро шаҳридаги стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмагани боис, “Бухоро” клуби илтимосига кўра Тошкентдаги “Локомотив” стадионига кўчирилди. Учрашув аввалдан белгиланганидек, соат 18:00да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz