UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  2 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  22 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Интервью. Бутсаларини михга илган Мурод Холмуҳаммедов: "Қўқон-1912"дан бошқа жамоада ўйнашни истамадим" Янгиликлар

Интервью. Бутсаларини михга илган Мурод Холмуҳаммедов: "Қўқон-1912"дан бошқа жамоада ўйнашни истамадим"

Сўнгги йилларда қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи бу мавсумда ҳеч қайси жамоада кўриниш бергани йўқ.

Гап Мурод Холмуҳаммедов ҳақида кетмоқда. Биз футболчи билан боғландик ва маълумот олишга муваффақ бўлдик. Маълумот учун, суҳбатдошимиз яшил майдонда "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Далиан Шиде" клубларининг либосларида тўп тепди. 2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Саудия Арабистонидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борди, кейинги йил Мисрдаги U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашди. Миллий терма жамоада 10дан ошиқ учрашувда ҳаракат қилди. 

Суперлига-2023. Нестеров ва Холмуҳаммедов ҳеч қайси клубда йўқ

-  Умуман кўпчиликни қизиқтираётган савол, Мурод Холмуҳаммедов бу йил ҳеч қайси клубдан рўйхатдан ўтмади. Бутсаларингизни михга илдингизми?

- Тўғри, ҳеч қайси жамоада кўриниш берганим йўқ. Сабаби оддий, футболдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. 

- Футболда қолдингизми? Бугунги кунда нима билан машғулсиз?

- Йўқ, ҳозир шу бугунги кунда футболда эмасман. Шахсий бизнесларим билан шуғулланмоқдаман. 

- Қишда бир нечта клублар таклифларини рад этдингиз. Ҳаттоки, "Қўқон-1912" ўзида олиб қолишга, мураббийлар штабида кўришга ҳам рози бўлган экан. Бундай қарорни қабул қилишингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри, ўзим истаган клублардан яхши таклифлар келиб тушди. Уларга рад жавобини беришимга сабаб фаолиятимни тўхтатганим бўлди. Яна бир омил борки, "Қўқон-1912"дан бошқа жамоада ўйнашни истаганим йўқ. Бу клубга ҳурматим баланд. Улардан ҳам чорлов бўлди, футболчи сифатида жамоани яна Суперлигага қайтариш ва яхши жамоа шакллантириш ёки жамоада мураббийлар штабида иш бошлаб вазифани биргаликда бажариш таклифи билан чиқишди. 

- Барибир футболчиликни тугатиш босқичига келаётганда режалар бўлади, мураббий бўлиб давом эттириш ёки бирон футбол соҳада ишлаш. Келажагингиз ҳақида аввалдан режангиз бормиди?

- Ҳали бери футболчилик фаолиятимни тугатиш ниятим йўқ эди. Афсуски, шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлдим. Бунинг 2-3та сабаблари бор эди, дея оламан. Юқорида айтганимдек биринчиси Қўқондан ўзга клубда ўйнамаслик бўлса, иккинчиси фаолиятимни барқарор давом эттиришим учун жарроҳлик амалиётини ўтказишим кераклиги. Аммо ўзимда футболдан сўнг мураббий бўлиб ишлаш режаси бўлмаган. Қолаверса, мураббийликка қизиқишим йўқ. Режам ўзимнинг тадбиркорлик фаолиятимни давом эттириш. Шу билан бирга яқин йилларда Қўқон жамоаси штаби билан биргаликда бўлиш режаси ҳам йўқ эмасди. 

- "Қўқон-1912"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, бу Қўқонга катта сигналми? Умуман чемпионатимизнинг бугунги савияси ошди десак ниманинг ҳисобига ошди, тушган десак бу ниманинг эвазига?

- Мен бу ҳолатни тасодиф ва омадсизлик билан ўлчаган бўлардим. "Қўқон-1912" Суперлигадан тушиб кетишга лойиқ эмасди. Бироқ бандасининг эмас, худонинг айтгани бўлар экан. Биз боримизни бериб охиригача курашдик. Афсус уддалай олмадик. Чемпионатимизни кучайди ёки кучсизланди, дея олмайман. Сабаби барибир секин-аста олдинга интилиш бўлмоқда. Натижаси ҳам яхши томонга ўзгариши керак. 

- Жарима зарбалари, пенальтилар ижрочиси сифатида танилгансиз. Суперлигада ўзингизга ўхшаган футболчини кўряпсизми? 

- Ўзимни ундай, деб ўйламаган бўлардим. Суперлигада стандартлар бўйича кучли футболчилар кўп. 

- Мурод Холмуҳаммедов кеча ва бугун, йиллар ўтиши натижасида ўзингизда нима ўзгарди?

- Ниманидир аниқ кўрсата олмайман. Ёшингиз улғайиб боргани сари ҳар бир инсон ўзгариб бораверар экан. 

- Футболда ўзингизни чўққингиз сифатида қайси даврингизни кўрсатган бўлардингиз?

- Албатта ўйлаб ўтирмасдан Қўқонда ўтказган фаолиятимни айтаман. 

- Сизни янада олдинги силжишингизга, дейлик ўша паллада Осиё чемпионатидан кейин ўсишга эришишингизга ким ёки нима оёғингизга болта урган?

- Биринчи галда ўзимни айбдор, деб ҳисоблайман. У вақтлар ёш эдим. Футбол мен учун хоббий, 2-даражали бўлган. Ҳар бир инсон ҳаётида яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам ўзини сабабчи, деб билиши керак. 

- Футболда армон ёки ушалмаган орзуингиз борми?

- Армон ёки ушалмаган орзуим қолмади. Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олдим, Жаҳон чемпионатида ўйнаганман. Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳибиман. Фақатгина шунча йил "Қўқон-1912"да тўп тепиб, совриндорлар қаторига кира олмаганим афсус бўлиб қолди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика