Бускетс: "Гавининг савияси юқори. Унинг келажаги порлоқ"

Sherzod Nurmatov
16 янв 2023, 14:39
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Испания Суперкубоги финалида "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин (3:1) жамоадоши Гавининг ўйини ҳақида гапирди.

18 ёшли хавбек охирги учрашувда 1 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Гави? Биласизми, у рақобатбардош ва жуда ёш. Бу ёшда кўпчилик ёшлар жамоасида ўйнайди ва у ақл бовар қилмас даражани кўрсатади, голли узатма беради, гол уради. Унинг келажаги порлоқ ва ўсиш учун кўплаб имкониятлар бор. Умид қиламанки, у "Барселона"да янги даврни белгиловчи футболчига айланади", – деди Бускетс.

Гави жорий мавсум Каталония клуби сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

"Барселона" Испания чемпионатининг 16-туридан кейин 41 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca