UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   251 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 2022 йилги мавсумдан олдин ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни таништирди.

Тадбирда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ва "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов иштирок этишди.

"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Эртага 1-турда "Сўғдиёна" клубига қарши ўйин билан мавсумни бошлаймиз. Янги мавсумда ўз олдига янги марраларни қўяди ва юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.




"Ҳаммани 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати старт олгани билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоаси 5 январь кунидан деярли янги таркиб билан мавсумга тайёргарликни бошладик. Клубимиз раҳбари Меҳриддин Абдуллаев билан суҳбатлашгач, таркбимизни ўз академиямиз тарбияланувчиларидан иборат қилиб тузишга келишиб олдик. Тўғри ҳозир бир қадам орқага ташлаётгандирмиз, аммо вақти келиб икки қадам олдинга юрамиз. Туркияда хорижий йиғин ўтказдик, ёшларимизнинг кўзида хоҳишни кўрдим, академиямиздаги шароитлар барча ҳавас қиладиган даражада. Фақат ёшларда тажриба етишмаяпти, бу табиий ҳолат. Тажриба ўйинлар орқали келади. "Бунёдкор"нинг келажаги ишончли қўлларда. Ёшларга эътибор қилаётганимизни академиямизда ҳозир таҳсил олаётган ёш болалар ҳам кўришмоқда ва улар ҳам келажакда асосий таркибга киришга уринишади.

Биз ёлғиз эмасмиз, футболчиларимиз мана шу мухлисларимиз учун чиройли ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилишади. Мухлислардан битта илтимос, ҳар қандай натижа қайд этилса ҳам жамоани қўллаб қувватлаб турасизлар деб умид қиламан", - деди Шуҳрат Мақсудов.




Маълумот учун, "Бунёдкор" асосий таркиби учун 27 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилди.

"Худо хоҳласа жамоамиз 99 фоизга тайёр. Ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Бизга қарши ўйнайдиган жамоаларга осон бўлади дейишмоқда, ишонтириб айтаман ундай бўлмайди. "Бунёдкор" доим совринли ўринлар учун курашади", - деди жамоанинг янги сардори Давронжон Эргашев.



"Бунёдкор" доим ғалаба учун майдонга тушади. Барчага янги мавсумда омад ёр бўлсин", - деди 2004 йилда туғилган ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов.

Шундан сўнг, "Бунёдкор" сафига келиб қўшилган янги футболчиларга формалар тақдим этилди:


Суҳробжон Султонов - 32
Сардор Хурсандов - 2
Дилшод Жўраев - 5
Усмонали Исмоналиев - 22
Ҳусайн Эргашбоев - 14
Дмитрий Побулич - 11
Францис Нарх - 8 (виза билан боғлиқ муаммо туфайли ҳали Ўзбекистонга етиб келмади).


- "Бунёдкор" уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказиши ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳатто техник мағлубият ёзилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Шу масалага ойдинлик киритиб бера оласизми?

Улуғбек Мирзаев: - Тўғри айтдингиз, сўнгги кунларда жуда ҳам қийин вазиятга тушиб қолгандик. Биз мавсумни ўз стадионимизда бошлашни хоҳладик, бошқа томондан майдон ҳолатини ҳам ўйлашимиз керак. Шундай катта стадионга эга бўлиб мавсумни бошқа стадионда бошлаш тўғри бўлмасди. Бугун клуб президенти келиб тасдиқлаб берди: "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви "Бунёдкор" асосий стадионида бўлади. Балки кейинги уй ўйинларимиз бошқа стадионда бўлар, аммо 1-тур ўз уйимизда бўлади. U-21 жамоаси учун эса академиямизда кўчма трибуна бунёд қилдик ва ўша ерда ўйнашга келишиб олдик.

- Туркиядаги йиғинда нимадан кўнглингиз тўлдию, нимадан қониқмадингиз?
Шуҳрат Мақсудов:
- Битта жойда яшадик ва оилага айланиб кетдик. Яхши рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Натижа эса йиғинлар пайтида у қадар муҳим эмас. Асосийси футболчиларнинг ўзаро тил топишиб кетиши эди. Туркиядаги йиғиндан кўнглимиз тўлди. Қониқмаган жойимиз бўлмади.

- Жавлон Иброҳимов масаласи қандай якунланди?
Улуғбек Мирзаев:
- Жавлон Иброҳимов масаласидаги суд 15 декабрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтди. Швейцария суди барча фикрларни тинглади ва 2022 йил 31 майгача бу борада якуний қарор эълон қилинишини айтишди.




Нарзулла Сайдуллаев 

Фото: Хуршида Абдикулова

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика